АсосийDunyo

Санкт-Петербург “Россия почтаси” ходимлари босқинчига сохта пулларни тутқазиб, полиция чақиришди

Санкт-Петербург шаҳридаги “Россия почтаси” бўлимида ишловчи аёллар, пул талаб қилган босқинчига сохта пулларни бериб, полиция чақирди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

12 декабрь куни номаълум эркак Санк-Петербургнинг Василеостровский туманидаги Шевченко кўчасида жойлашган почта бўлимига бостириб кириб, унинг ходималарини қўрқитиб, пул талаб қилди. Аёллар ўзини йўқотиб қўймай, босқинчига 10 минг рубль бўлган сохта пулни тутқазишди. Босқинчи ўзига келгунга қадар, “Тревога” чақирув тугмачасини босишди. 9 дақиқада етиб келган полициячилар босқинчининг пулни ташлаб қочиб кетганига гувоҳ бўлди.

Босқинчининг ҳужуми оқибатида ҳеч жабрланмади, почта бўлими ҳам моддий зарар кўрмади. Жиноятчига нисбатан қидирув эълон қилинди. Почта ходималарининг сохта пулни қаердан олгани ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Бошқа янгиликлар