АсосийDunyo

Севгисини романтик тарзда изҳор этмоқчи бўлган талабага университет ходимлари халақит берди

Хитойлик талаба йигит севган қизига муҳаббат изҳор этиш учун шамлардан юрак ясади, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Аммо унинг бу қилиғи университет ходимларига ёқмай, улар шамларни оловни ўчириш мосламаси ёрдамида ўчириб қўйишди.

Воқеа Чжэнчжоу  молия университетида рўй берди. Талаба йигит шамларни ёқиб, юрак шаклини ясади ва севган қизини кута бошлади. Аммо шамларни кўргандан кейин унинг атрофига йигитнинг курсдошлари ва ўткинчилар тўпланди. Улар бўлиб ўтган воқеани Хитойнинг энг машҳур Weibo ижтимоий тармоғига жойлаштирди.

Аммо қиз йигитнинг романтик изҳорини кўришга улгурди. Аммо университет ходимлари шамларни зудлик билан ўчирди. Ижтимоий тармоқларнинг баъзи бир кузатувчилари ўқитувчиларнинг бу ҳаракатини “улар ўзларининг ёшлигини унутибди”, дея таърифлашди.

Бошқа янгиликлар