1

Умид Искандаров рафиқаси билан ажрашганини Шаҳзода Матчонова билдириб қўйди

ШОУ-БИЗНЕС 14.12.2016, 12:15
Теглар: Шоу-бизнес, Актриса, Актёр, Оила
Умид Искандаров рафиқаси билан ажрашганини Шаҳзода Матчонова билдириб қўйди

Актёр Умид Искандаров рафиқаси Рената Искандарова билан ажрашгани ҳақида миш-мишлар тарқалган, бироқ актёр бундай гап-сўзларни инкор этиб келаётган эди.

Бугун Умид Искандаровнинг рафиқаси Рената Искандарова туғилган кунини нишонламоқда. Актёр рафиқасини ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали табриклади. Умид Искандаров шеърий табригида рафиқасига ҳамманинг хуш кўрган инсони, кимдир учун эса энг севимли бўлишни, ғам чекмаслик ва бахтли кунларни унутмасликни тилаган.

Рената Искандарова мазкур табрикка жавобан “Раҳмат, Умид, таъсирли шеър учун!”,—деб ёзиб қолдирган. 

Ренатанинг яқин дугонаси, актриса Шаҳзода Матчонованинг табриги эътиборимизни тортди. Мазкур табрикда Шаҳзода Ренатага ҳаётида уни бутун қалби билан севадиган инсон бўлишини тилаган. 

“Менинг қадрли инсоним! Бизнинг қўғирчоғимиз, туғилган кунинг билан! Ҳаётинг ўзинг каби чиройли бўлсин! Ҳар доим ҳаётдан мамнун, ёрқин ва самимий табассум қилувчи инсон бўл! Ҳаётингда бутун қалби билан сени севадиган инсон бўлсин!”,—деб ёзди Шаҳзода Матчонова.

Фурсатдан фойдаланиб, “Darakchi.uz” таҳририяти номидан Рената Искандаровани таваллуд айёми билан муборакбод этамиз.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Гавҳар Шариповага ҳайдовчи шилқимлик қилганлиги ҳолати юзасидан қўшимча баёнот берилди

20.11.2019, 14:21

“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1