1

Барак Обаманинг хитойлик қиёфадоши Трамп президент бўлгач, ишсиз қолишдан хавотир олмоқда

ДУНЁ 14.12.2016, 16:11
Теглар: Барак Обама, АҚШ
Барак Обаманинг хитойлик қиёфадоши Трамп президент бўлгач, ишсиз қолишдан хавотир олмоқда

Ташқи кўриниши АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обамага ўхшашлиги билан танилган 30 ёшли хитойлик актёр Сяо Цзиго мамлакатнинг янги президенти Дональд Трамп Оқ Уйга кўчиб ўтганидан сўнг ишсиз қолишдан хавотир оляпти, деб ёзади “Вести”.

Сяо Цзиго илк марта 2012 йилда Барак Обама образида ТВда чиқиш қилган. У Барак Обамага кўпроқ ўхшаш учун бир қатор пластик операцияларни бошдан ўтказган.

Сяо актёрлик фаолиятини давом эттираверади, бироқ унинг тахминича, Обама президентлик лавозимини тарк этганидан сўнг иш топиш бироз қийинлашади.

Цзигонинг айтишича, нима бўлишидан қатъий назар у эришган машҳурлиги учун Барак Обамадан миннатдор. 

Маълумот учун, Дональд Трампнинг ҳам қиёфадоши бор. АҚШ телевидениесида намойиш этилган шоулардан бирида Дональд Трамп образини актёр Алек Болдуин яратган.

Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
АҚШда 74 ёшли аёл банкни ўмарганликда айбланмоқда

29.04.2024, 18:03

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 74 ёшли Энн Маерс Фейрфилд шаҳридаги банкни ўмаришда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Тинтув чоғида машинадан ўғирлик пайтида қўллангани айтилаётган тўппонча, шунингдек, аёлга тегишли...
АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

19.04.2024, 17:02

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...
АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1