Интернетда “Дунёдаги энг хунук аёл” номини олган 27 ёшли Лиззи Веласкес ижтимоий тармоқларда тез-тез пайдо бўладиган ўзининг сурати акс этган мемлардан хафа бўлганини маълум қилди, деб ёзади “Вести”.
Кам учрайдиган касалликдан азият чекувчи америкалик аёл ўзининг ташқи кўринишини таҳқирлашларига қарши чиқмоқда. Унинг суратларидан фойдаланган ҳолда яратилган хазиллар Веласкеснинг дилини оғритган.
Лиззи Веласкес Видеман — Раутенштраух синдроми касаллигидан азият чекади. Унинг органлари бир маромда ўсмайди, бундан ташқари у бир неча йиллардан бери 29 килограмм вазнга эга.
Лиззи Instagram`даги саҳифасида ўзи билан боғлиқ мемни жойлаштирди.
“Бизнинг ташқи кўринишимиз қандай эканлиги аҳамиятга эга эмас. Охир-оқибатда биз ҳаммамиз инсонлармиз. Сизлардан фақат бир нарсани сўрайман, кейинги сафар менинг суратим акс этган мемни кўрганингизда, мана шу ҳақда ўйланг”,—деб ёзди Лиззи.
“Тушунаман, мана шундай расмлар кимнидир кулдирар, балки, бироқ уларни кўрганимда менинг дилим оғрийди”,—дейди сўзларини давом эттириб Веласкес.
Лиззи Веласкес “Довюрак:Лиззи Веласкеснинг тарихи” деб номланган ҳужжатли фильм қаҳрамони бўлиб, унда Лиззи ўз касаллиги ҳақида сўзлаб, бошқа касалликлардан азият чекадиган инсонларни умидсиз бўлмасликка ундаган.
12.10.2021, 12:36
Хоразмда “Instagram”даги расмларни ўчириш учун 5 000 доллар сўраган шахс ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.Ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Б. С.нинг номига очилган...23.08.2021, 16:08
Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...01.06.2021, 18:32
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...13.05.2021, 22:34
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...