OpenAI компанияси X’га ўхшаш ўз ижтимоий тармоғини яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда “Медуза” нашри маълум қилди.
Хабарга кўра, лойиҳа ҳали дастлабки босқичда, бироқ аллақачон ички прототипи мавжуд. OpenAI бош директори Сем Альтман айрим шахсий доираларда лойиҳа ҳақида фикр билдиришни сўраган.
Ҳозирча ижтимоий тармоқ алоҳида илова сифатида чиқадими ёки ChatGPT ичига интеграция қилинадими бу номаълум.
Билдирилишича, OpenAIнинг ўз ижтимоий тармоғига эга бўлиши унга реал вақт режимида ўз маълумотларини тўплаш имконини беради, бу эса ChatGPT’ни янада яхшироқ ўқитишга хизмат қилади.
Худди Meta компаниясининг Facebook контенти асосида LLaMA моделини ўқитаётгани ёки Илон Маскнинг Grok’ни X (собиқ Twitter) тармоғига қўшгани каби.