Ўзбекистон Марказий банки 27 октябрь куни амалда бўладиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди. Унга кўра, АҚШ доллари беш кунлик пасайишдан сўнг қимматлади.
Янги курсга мувофиқ, АҚШ доллари 23,04 сўмга ошиб, 11 861,96 сўмни ташкил этди.
Шунингдек, евро 29,34 сўмга қимматлаб, 13 278,28 сўмга етди. Россия рубли эса 0,08 сўмга кўтарилиб, 147,13 сўм этиб белгиланди.






