1

Рафиқасининг вафотидан кейин 6 фарзандни ёлғиз ўстирган эркакка омад кулиб боқди (фото)

ДУНЁ 15.12.2016, 11:41
Теглар: Фарзанд, Эркак, Ота, Эр-хотин, Бола
Рафиқасининг вафотидан кейин 6 фарзандни ёлғиз ўстирган эркакка омад кулиб боқди (фото)

31 ёшли омсклик Антон Кудрявцев олти фарзандни ёлғиз вояга етказаётганлиги билан оммага танилган эди, деб хабар берди “Уpa.club” нашри. 

Антоннинг рафиқаси саратон касаллигидан вафот этгандан кейин у олти нафар бола билан ёлғиз қолди. Антон билан Анянинг уч нафар фарзанди бор эди. Аняга тўртинчи фарзандига ҳомиладор бўлганда саратонга чалингани маълум бўлди. Фарзандларини қутқариш мақсадида ўз жонини қурбон қилди ва уч нафар эгизакни дунёга келтиргандан кейин вафот этди.

Журналистлар ёлғиз ўзи олти фарзандни ўстираётган Антон ҳақида кўрсатув тайёрлагандан кейин у бутун Россияга машҳур бўлди. Унга минглаб аёллардан мактублар келди. У аёлларнинг баъзи бирлари билан учрашиб кўрди, аммо уларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги Антоннинг ҳафсаласини пир қилди.

Ҳозирда унинг рафиқасига айланган Людмила ҳам ҳамма мухлисалари қатори унга хат ёзган эди. Мактубнинг илк сатрлариёқ уни ўзига мафтун қилди. Бироз хат ёзишгандан кейин учрашишга қарор қилди. Антон учрашувга болалари билан чиқди.

Люда ўзининг самимийлиги ва меҳрибонлиги билан Антон ва унинг фарзандларини ўзига ром этди. Антоннинг қизлари Людмиланинг қўлидан тушишни истамади. Катта ўғли эса “Дада, шу аёлга уйланинг, у жуда яхши аёл экан!” деди.

Антон билан танишмасдан илгари биринчи никоҳидан ўғли бўлган Людмила туш кўрди. Тушида у етти фарзандни тарбиялаётган экан. Эртаси куни эса Антон ҳақидаги кўрсатувни кўргач, бу тақдир эканлигини тушуниб, унга хат ёзди. 

“Аввалига Антонга жуда ачинганимдан унинг кўнглини кўтарувчи хат ёздим. Шу хатдан кейин яқинроқ танишдик. У билан танишганимдан кейин ўзимни жуда бахтли ҳис қилдим”, деб ҳикоя қилади Людмила.

Людмила Омск шаҳрида, Антон эса вилоят марказидан 90 километр узоқликда жойлашган Иртиш қишлоғида яшарди. Аммо масофа уларнинг муносабатларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Людмила ўғли билан Антоннинг қишлоғига кўчиб келди.

Улар камтарона тўй қилишди. Эртаси куни эса болаларни бувисига қолдириб тўй саёҳатига отланишди. Саёҳатдан қайтгандан кейин уларни уйда яна бир сюрприз кутарди.  Уларнинг оиласи яна икки фарзандга кўпайди!

Антон ва Людмила уйсиз, жойсиз, гиёҳвандлар сақланадиган реабилитация маркази ходимларига ёрдам бераётганда марказнинг мижозларидан бири бўлган аёл вафот этди. Аёлнинг икки фарзанди қаровсиз қолди, уларнинг ҳеч кими йўқ эди. Шунда Людмила Антонга уларни асраб олиш таклифини берди.

“Антон билан  “бу болаларга фақатгина биз ёрдам бероламиз”, деган қарорга келдик. Ахир еттита болани тарбиялаш билан тўққиз болани тарбиялашнинг орасида деярли фарқ йўқ. Ахир бир нечта болани тарбиялагандан кўра, ёлғиз болани ўстириш қийинроқдир”, деб изоҳ берди Людмила.

Оила ва фарзандлар туфайли Люда ўз севган касбини ташлашга мажбур бўлди. Унинг айтишича, бу унинг ҳаётидаги энг қийин давр бўлган. Ҳозир у байрам, дам олиш кунидан қатъи назар эрта тонгда уйғонади. Оддийгина шўрва тайёрлаганда ҳам атиги 5 литргина тайёрлайди.

“Илгарилари юмушларимни тугатишга улгурмасликдан қўрқардим, аммо Антон менга ёрдамлашиб, вақтни тўғри тақсимлашни ўргатди, шундан кейин  дам олишга ҳам вақтим қолди”, — деди Люда таассуротлари билан ўртоқлашиб.

Оиланинг ўз хўжалиги, Антоннинг таъмирлаш бригадаси бор. Шунда ҳам оила моддий томондан қийналади. Болаларнинг ўқув қуролларининг ўзига 9,5 минг рубль сарфланди!

“Мана ҳозир ҳеч нимаси йўқ, кийим-кечаги бўлмаган икки нафар болани асраб олдик. Улар шу пайтгача меҳр кўрмаган, оддий нарсалардан ҳам ҳайратланишади, қўлига конфет берсанг ҳам ўзларини жуда бахтли ҳис этишади, ҳатто тўполон қилишни ҳам билишмайди”, дейди Антон.

“Яқинда президентга микроавтобус  сўраб, хат ёздим. Бошқа ҳудудларда кўп болали оилаларга  микроавтобус ажаратиляпти, бизда эса нимагадир бу борада бирор янгилик йўқ. Оилам билан оддий автомобилга сиғмаймиз”, деб давом этди Антон.

Катталар барча муаммоларни ҳал этаётганда болалар бахтдан, қувончдан энтикиб, яқинда эшик қоқадиган Қорбободан зўр совғалар, мўъжизаларни кутмоқда.

Шарҳлар

Фарғонада болаларни мажбуран онага олиб бериш ижроси кутилмаган тус олди

13.12.2019, 19:35

Мажбурий ижро бюроси органларида давлат ижрочилари турли хил қизиқ воқеаларга ҳам гувоҳ  бўлиб қолишади. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ижро...
Эр-хотин 5 бош қўй ўғирлаб қўлга тушди

03.12.2019, 10:59

 Пойтахтимизнинг Миробод туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Н. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 29 ноябрга ўтар кечаси ўзига тегишли «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини...
Бухоролик эркак қўшхотинликда айбланиб, унга бир йил озодликдан чеклаш жазоси берилди

24.11.2019, 10:51

 Ғиждувонда Х.С. исмли фуқаро қўшхотинликда айбланиб судланди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди раиси Бобораҳим Очилов маълум қилган.1966 йили Ғиждувон туманида туғилган фуқаро...
​“Эрим пули кўпайгач, ўзгариб қолди...”

12.07.2017, 16:22

“Ёшим қирқ бешда. Уч фарзанднинг онасиман, бир қизимни турмушга узатганман. Эримнинг ишлари 2-3 йил олдин юришиб кетди, топиш-тутиши яхшиланди. Пули кўпайгач, у ўзгариб қолди. Ичадиган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1