Америкалик актриса Анжелина Жоли суддан собиқ турмуш ўртоғи Бред Питтни ҳар ҳафта гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимлик истеъмол қилишини текширишни талаб қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Сентябрь ойида Бреддан ажрашиш учун судга ариза берган Жоли болаларини собиқ турмуш ўртоғидан ҳимоя қилиш учун юқоридаги қарорга келди. Уларнинг фарзандлари отаси билан фақатгина дам олиш кунларидагина учрашади.
Бред Питт Калифорния штати Лос-Анжелес Олий судидан уларнинг ажрими тафсилотларини оммадан яширишни сўраб қилган талаби рад этилди. Бред Питтг оилавий низонинг оммавий тарзда муҳокама эитилиши болалар тарбиясига кучли таъсир қилади, деб ҳисоблади.