Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Татаристонда оғир касалликка чалинган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди.
1968 йилда туғилган Х.И. вақтинча ишлаш учун Татаристонга келган. Иш жараёнида соғлиғида кузатилган жиддий муаммолар туфайли у Татаристон шифохонасига ётқизилган. Бемор Ўзбекистонга қайтаришларини сўраб, мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилган.
Бош консулхона ходимлари ватандошимизни Ўзбекистонга қайтаришга қаратилган тиббий тайёрлов жараёнларни шифокорлар билан ҳамкорликда мувофиқлаштириб, зарур консуллик-ҳуқуқий ва амалий ёрдамни қисқа вақт ичида якунладилар.
Ўзбекистон Бош консулхонаси, "Uzbekistan airways" миллий авиакомпанияси ваколатхонаси ва Миграция агентлиги вакили билан биргаликда Х.И.нинг "Қозон–Тошкент" авиайўналиши бўйича оиласи бағрига соғ-саломат етиб олиши таъминланди.