АҚШнинг Флорида штатидаги Апопка шаҳрида яшовчи эркак ҳовлисида юрган улкан тимсоҳни кўриб, ҳайратга тушди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Почта қутисидаги хатни олиш учун ҳовлига чиққан Луис Камачо (Louis Camacho) оёғи остидаги ернинг қимирлаётганини ҳис қилиб, вишиллаган товушдан ҳайрон бўлди. Аввалига у зилзила бўлаётган бўлса керак, деган хаёлга борди. Аммо ёмғир суви тўпланадиган канализация ичига қараб, у ерда улкан тимсоҳ яшириниб ётганлигини кўрди.
“Вишиллиган овоз эътиборимни тортди, – деди Камачо, – менимча тимсоҳ яқинлашмаслигим кераклиги ҳақида огоҳлантирди”.
Эркак бундан илгари ҳам ҳовлисида юрган 130 килограммли айиқни учратган эди.