1

Эксклюзив! Фарҳод Маҳмудов: “Ўзбекистонга келганимда жажжи Фарҳодга айланаман”

ШОУ-БИЗНЕС 15.12.2016, 13:18
Теглар: Кино, Ўзбекистон, Актёр
Эксклюзив! Фарҳод Маҳмудов: “Ўзбекистонга келганимда жажжи Фарҳодга айланаман”

Нафақат Ўзбекистонда балки Россия киноси оламида ҳам маълум ва машҳур Фарҳод Маҳмудов илк марта ижодга мактаб давриданоқ қадам қўйган. Илк ролини “Бўрилар” (“Волки”) номли ўзбек фильмида ижро этган актёр 17 ёшида С. А. Герасимова номидаги Россия давлат кинематография университетига ўқишга киради. Олийгоҳни тамомлаб, театрда фаолият бошлайди ва турли феъл-атвордаги роллар муаллифига айланди. 2016 йил эса ўзбек фильмларидаги узоқ йиллик танаффусдан сўнг Рустам Саъдиевнинг “Барон” фильмидаги роли билан қайтди. Роллари билан ҳар бир томошабиннинг эътиборини тортиб, кўнглидан чуқур жой ола биладиган ижодкор, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист  Фарҳод Маҳмудов “Даракчи” меҳмони...

— Ассалому алайкум, хуш келибсиз!

— Хушвақт бўлинг. Ўзбегимнинг меҳрга тўла нигоҳларини кўриб турганимдан мен ҳам жуда шодман. Ўз уйимда, Ватанимда юртдошларимни, яқинларимни кўргандаги ҳис-ҳаяжон ва қувончимни сўз билан оддий ифодалаб бўлмайди.  

— Ҳар гал Ватанга қайтганда қандай ҳисларни туясиз? Нималар кўпроқ эътиборингизни тортади?

— Биринчи галда бу ерда мени доим соғинч билан кутиб оладиган ота-онам, яқинларим, қариндошларим бор. Келишим билан уларнинг бағрига ошиқаман.  Улар билан дийдорлашиш менинг энг биринчи вазифам ва истагим бўлган. Катта оиланинг фарзанди бўлганим учун ҳар бирининг хонадонига бориб, учрашиб чиққунимча анча вақт кетади. Шунинг учун баъзида, бошқа шахсий, ижодий ишларга вақт ҳам тополмайман. Ҳа айтганча, яна бир одатим бор, яъни самолётдан тушишим билан Тошкентнинг бебаҳо ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас оламан. Унинг исида болалигим яширин. Ўша пайтда узоқ-узоқлларда қолиб кетган жажжи Фарҳодга айланиб қолгандек бўламан гўё. 

— Россияда бўлганингизда Ўзбекистонни эслатиб турувчи нарсалар ҳақида гапирсангиз...

— Ўзбекистон доим менинг қалбимда. У ўчмас излар, хотиралаб билан менда яшайди. Бундан ташқари  у ерда бошқа соҳаларда фаолият олиб бораётган ҳамюртларим билан деярли ҳар куни юзлашиб тураман, мулоқотда бўламан.  Айнан бирор бир буюм ҳақида гапирадиган бўлсак, уйимда доим миллий либсоларимиз — чопон ва дўппиларим бор. Уларни ҳар кўрганда меҳрибон юртдошларимни ёдга оламан.

Суҳбатнинг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг бугун сотувга чиққан 50-сонида ўқишингиз мумкин.

 

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1