1

Трампнинг инаугурациясида АҚШ мадҳиясини истеъдодлар шоуси юлдузи ижро этадиган бўлди

ДУНЁ 15.12.2016, 14:02
Теглар: YouTube, АҚШ, Қиз
Трампнинг инаугурациясида АҚШ мадҳиясини истеъдодлар  шоуси юлдузи ижро этадиган бўлди

Америкалик хонанда Жеки Иванко президент инаугурациясида давлат мадҳиясини ижро этувчи энг ёш ижрочи бўлади, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри. 

Қиз эндигина 16 ёшга тўлганига қарамай, “Америка истеъдодларни излайди” (America's Got Talent) шоусидаги чиқиши билан томошабинлар қалбидан жой эгаллашга  улгурган.

Ёш хонанда 2017 йилнинг 20 январида АҚШнинг 45 президенти Дональд Трампнинг инаугурацияси муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросимда қатнашиш учун расмий таклифнома олганлигини маълум қилди.

“Мен яна президент қаршисида куйлашим мумкинлигидан жуда ҳаяжонланяпман. Бундай имкониятга эга бўлиш буюк бахтдир!”, дейди Жеки.

Иванка илк маротаба 10 ёшда эканлигида танилган, телешоудаги муваффақиятли иштирокидан кейин у 2010 йилда президент қаршисида куйлашга таклиф этилган эди. Ўшанда қиз Вашингтонда Оқ уй қаршисида қад ростлаган Миллий рождество арчаси ёнида куйлаганди.

Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
АҚШда 74 ёшли аёл банкни ўмарганликда айбланмоқда

29.04.2024, 18:03

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 74 ёшли Энн Маерс Фейрфилд шаҳридаги банкни ўмаришда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Тинтув чоғида машинадан ўғирлик пайтида қўллангани айтилаётган тўппонча, шунингдек, аёлга тегишли...
АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

19.04.2024, 17:02

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...
АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1