Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Маргарет Тэтчер ва адабий персонаж бўлган Бриджит Жонслар “Би-би-си” радиосининг версиясига кўра, сўнгги 70 йилнинг энг обрўли аёллари рўйхатига киритилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
Рўйхатга бошқа аёлларнинг тақдирига кучли таъсир эта олган аёлларнинг исм-шарифлари киритилган. Бу ерда биринчи ўрин Маргарет Тэтчерга берилди. Тэтчердан ташқари рўйхатга хонанда Бейонсе, ёзувчи ва олима Жермен Грир, Brook Advisory Centres компаниясининг асосчисиХелен Брук, депутат-лейборист Барбара Касл ва фаол Жайябен Десаилар ҳам киритилди.
Рўйхат ОАВларнинг танқидига учради. The Telegraph газетаси нима учун рўйхатга қиролича Елизаветы II киритилмагани билан қизиқди. Daily Mail газетаси эса Бриджит Жонс ва Бейонселарни Маргарет Тэтчерга тенглаштириб бўлмайди, деган ғояни илгари сурди.