АсосийСаломатлик

Қулупнайни нега тузли ва содали сувда ювиб ейиш зарарли?

Қулупнай мавсумида кўпчиликни қизиқтирган саволларга профессор жавоби.

'Қулупнайни нега тузли ва содали сувда ювиб ейиш зарарли?'ning rasmi

ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов жавоб берди.

Аллергияга сабаб бўлиши мумкин — Қулупнай истеъмолида эҳтиёт бўлинг!

Мутахассиснинг қайд этишича, қулупнай мевалар ичида озиқавий ва биологик қиймати юқори, витамин ва минералларга бой бўлган, баҳор ва ёз фаслларида кенг истеъмол қилинадиган неъматлардан бири ҳисобланади. Бироқ бу мевани етиштириш ва истеъмол қилиш жараёнида бир қатор гигиеник ва саломатлик масалаларига жиддий эътибор қаратиш зарур.

Маълум қилинишича, қулупнай баъзан зарарли пестицидлар ёрдамида етиштирилади, уларнинг айрим қолдиқ моддалари меванинг юзасида сақланиб қолиши мумкин. Хусусан, тупроқ гигиеник талабларга жавоб бермаса, қулупнай орқали турли паразитлар, шу жумладан гижжа қурти тухумлари инсон организмига тушиши эҳтимоли мавжуд.

Шу боис, қулупнайни истеъмол қилишдан аввал унинг яшил баргли қисмини олиб ташлаш ва мевани тозалаб, яхшилаб ювиш тавсия этилади. Тиббиёт мутахассислари қулупнайни тузли ёки содали сув билан ювмасликни, бу усуллар меванинг ташқи юпқа қаватини шикастлаб, унинг озиқавий қийматини пасайтиришини таъкидлашмоқда.

Қулупнай таркибида C витамини (аскорбин кислота), фолат (фолё кислота), магний, марганец, селен ва айрим ҳолларда темир ва ёд каби минераллар мавжуд. Аммо шунга қарамасдан, ортиқча ва назоратсиз истеъмол қилинганда қулупнай аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин. Бу айниқса болалар, аллергияга мойил инсонлар учун хавфли ҳисобланади.

Шунингдек, деҳқонларимизга қулупнай теримини эрталаб амалга ошириш ва мевани тезкорлик билан тўғри шароитда сақлаш тавсия этилади. Чунки кечқурун терилган ва нотўғри сақланган қулупнай тезда бузилиши мумкин.

Мутахассис аҳолини қулупнай мевасини эҳтиёткорлик билан танлаб, ювиш ва истеъмол қилишга чақирмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қизамиқ, кўкйўтал, дифтерия, қоқшол...'ning rasmi

    Саломатлик 02.05.2025 20:02

    Қизамиқ, кўкйўтал, дифтерия, қоқшол...

    ЖССТ ва ЮНИCЕФнинг юқумли касалликларга қарши эмлаш қамровини ошириш бўйича қўшма баёноти эълон қилинди

    'Трансёғлар истеъмоли инфаркт ва инсультни келтириб чиқариши мумкин'ning rasmi

    Саломатлик 29.04.2025 17:48

    Трансёғлар истеъмоли инфаркт ва инсультни келтириб чиқариши мумкин

    Тезпишар таомлар — ёшлар орасида энг оммалашган егуликлар. Шу боис “фаст-фуд”, ярим тайёр маҳсулотлар, қовурилган картошка фриси, чипс, қолаверса, турли қандолатларнинг бозори чаққон.

    'Нега гўдакни она сути билан озиқлантириш муҳим?'ning rasmi

    Саломатлик 28.04.2025 17:32

    Нега гўдакни она сути билан озиқлантириш муҳим?

    Чақалоқнинг соғлом улғайиши жуда кўп омилларга боғлиқ.

    'Тезпишар таомлар ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин'ning rasmi

    Саломатлик 28.04.2025 06:54

    Тезпишар таомлар ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин

    Таҳлилларга кўра, ушбу маҳсулотлар таркибида организм учун зарарли бўлган трансёғлар миқдори жуда юқори.

    'Аллергик касалликлар инновацион усуллар ёрдамида аниқланмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 15.04.2025 20:26

    Аллергик касалликлар инновацион усуллар ёрдамида аниқланмоқда

    Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, кимёвий қўшимчалар ва консервантлар билан бойитилган озиқ-овқатлар истеъмоли ортиши, дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш, камҳаракатлилик, стресс...

    'Эндиликда патронаж ҳамширалари беморларни уйида реабилитация қилади'ning rasmi

    Саломатлик 04.04.2025 18:16

    Эндиликда патронаж ҳамширалари беморларни уйида реабилитация қилади

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда дунё бўйлаб тахминан 2,4 миллиард инсон реабилитация қилиниши керак бўлган патологик хасталиклардан азият чекмоқда.