АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг матбуот котиби Жош Эрнестни ахмоқликда айблади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
“Бу Жош Эрнест деган ахмоқ йигитнинг Барак Обама билан гаплашишига ишонмайман, чунки у берган ахборотларга шубҳа билан қарайман. Президент ақлли, билимли матбуот котибига эга бўлиши лозим. Баъзан у позитив равишда берган хабар, бошқаларга негатив таъсир қилиши мумкин”, – деди Трамп Пенсильвания штатида сўзлаган нутқида.
Жош Эрнест 14 декабрь куни Трампни Демократик партия серверига Россия томонидан қилинган кибер ҳужумдан хабардорликда айблаган эди. Унинг сўзларига қараганда, янги президент ҳамма воқеадан огоҳ бўлган, чунки Россия унинг рақибига қарши бўлган. Россия эса бу важларни рад этган.