“Ўзгидромет” бугун 16 июнь куни учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 16 июнда 38-43 даража, 17 июнда 35-40 даража, 18 июнда 33-38 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 ва 18 июнда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 39-44 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 июнда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 16 июнда 35-40 даража, 17-18 июнда 35-40 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 39-44 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16-17 июнда кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража, 18 июнда кечаси 22-27 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 16 июнда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. 17-18 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16 июнда кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража, 17-18 июнда кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.