АсосийСИЁСАТ

Шавкат Мирзиёев бугун Қашқадарё вилоятига ташриф буюради

Ташриф давомида давлат раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида, шунингдек, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

'Шавкат Мирзиёев бугун Қашқадарё вилоятига ташриф буюради'ning rasmi

Бугун, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Ташриф давомида давлат раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида, шунингдек, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Шунингдек, лойиҳаларни ишга тушириш ва янги лойиҳалар қурилишини бошлаш тадбирларида иштирок этиш ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар