АсосийБу қизиқ

Роналдиньо ва Фигу Тошкентга келади

26 август куни “Ҳумо Арена”да футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги баҳси бўлиб ўтади.

'Роналдиньо ва Фигу Тошкентга келади'ning rasmi

Ўтган мавсумнинг мутлақ ғолиби BMB жамоаси ҳамда чемпионатда иккинчи ўрин эгаллаб, Кубок финалига етиб келган “Oil Star” клуби Суперкубок учун куч синашади.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, учрашувни томоша қилиш учун бир қатор футбол афсоналари Тошкентга ташриф буюриши режалаштирилган.

Улар орасида бразилиялик Роналдиньо ва португалиялик Луис Фигу каби жаҳон миқёсидаги юлдузлар ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, BMB жамоаси ўтган мавсумда чемпионат ва мамлакат Кубогида биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, “Oil Star” клуби чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаб, Кубок финалига қадар етиб келган.

    Бошқа янгиликлар