АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Қатар мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқда

Баҳтиёр Саидов Қатар Бош вазири ўринбосари билан минтақавий хавфсизлик бўйича музокара ўтказди.

'Ўзбекистон ва Қатар мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқда'ning rasmi

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қатар Бош вазири ўринбосари, мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдураҳмон бин Ҳасан бин Али Ол Соний билан учрашув ўтказди.

“Қатар билан ҳарбий соҳада тажриба ва билим алмашиш, минтақавий хавф-хатарлар фонида ҳамкорликни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдик”, — дея таъкидлади Саидов.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар