АсосийЖамият

Тошкент вилоятининг Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларида ҳибсхоналар фаолияти тугатилди

Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) маълум қилди.

'Тошкент вилоятининг Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларида ҳибсхоналар фаолияти тугатилди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди. Бу ҳақда Омбудсман маълум қилди.

Маълум қилинишича, омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда жамоатчилик гуруҳлари томонидан 2025 йилнинг июнь ойида Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманлари ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига мониторинг ташрифлари ўтказилиб, аниқланган камчиликлар юзасида Ички ишлар вазирлигига Омбудсман тақдимномаси киритилган.

Омбудсманга хабар беришича, аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига вентиляция тизими ва радиоэшиттириш қурилмаси ўрнатилган. Камералар ва керакли анжомлар билан жиҳозланган.

Шунингдек, сайр қилиш ҳовлиси ҳамда санитария тармоқлари (ҳожатхона, ювиниш жойи) да таъмирлаш ишлари олиб борилган ва гигиена талабларига мувофиқлаштирилган.

Шу билан бирга, шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидалари талабларига зид бўлган Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти Ички ишлар вазирининг 2025 йил 21 июлдаги тегишли буйруғи билан тугатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Алишер Усмонов Европа Иттифоқи Кенгашини судга берадими?'ning rasmi

    Жамият 27.08.2025 19:19

    Алишер Усмонов Европа Иттифоқи Кенгашини судга берадими?

    Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Европа Иттифоқи Кенгашига қарши судга мурожаат қилиши мумкин.

    'Бош прокурор, мудофаа ва ички ишлар вазирларига юқори унвонлар берилди'ning rasmi

    Жамият 27.08.2025 19:11

    Бош прокурор, мудофаа ва ички ишлар вазирларига юқори унвонлар берилди

    Президент фармони билан қатор юқори лавозимдаги амалдорларга навбатдаги махсус ва ҳарбий унвонлар берилди.

    'Энди  мактабларда ҳар ҳафта "Келажак соати" дарслари ўқитилади'ning rasmi

    Жамият 27.08.2025 13:49

    Энди мактабларда ҳар ҳафта "Келажак соати" дарслари ўқитилади

    Ҳар жума куни ўтказиб келинган «Синф соатлари» ўрнига, душанба кунлари биринчи соатда "Келажак соати" дарслари ўтилиши айтилди.

    'Тошкентда биринчи ярим йилликда биронта янги мактаб ишга тушмади'ning rasmi

    Жамият 27.08.2025 13:34

    Тошкентда биринчи ярим йилликда биронта янги мактаб ишга тушмади

    Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

    '13 ёшли ўзбекистонлик бола Туркияда одам ўлдиришга урингани рад этилди'ning rasmi

    Жамият 27.08.2025 13:31

    13 ёшли ўзбекистонлик бола Туркияда одам ўлдиришга урингани рад этилди

    Ўзбекистон Ташқи ишлари вазири матбуот хизмати раҳбари ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

    'Қўқонда қизга лўлилар игна санчгани ҳақидаги хабар рад этилди'ning rasmi

    Жамият 27.08.2025 12:39

    Қўқонда қизга лўлилар игна санчгани ҳақидаги хабар рад этилди

    Ҳозирда одамлар орасида сохта маълумот тарқатган шахсларни аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш масаласи ўрганилмоқда.