АсосийЖамият

Алишер Усмонов Европа Иттифоқи Кенгашини судга берадими?

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Европа Иттифоқи Кенгашига қарши судга мурожаат қилиши мумкин.

'Алишер Усмонов Европа Иттифоқи Кенгашини судга берадими?'ning rasmi

Даъво сабаби Forbes журналидаги мақола асосида Усмоновга қарши санкциялар жорий этилгани. Мазкур мақолада Усмонов “Путинни ҳимоя қилгани ва бизнесдаги муаммоларини ҳал қилгани” иддао қилинади. Гамбург суди бу мақолани ноқонуний деб топган бўлса-да, “Форбес” суд қарорига апелляция берган. Нашр мақолани “факт эмас, балки муаллифлик фикри” сифатида ҳимоя қилмоқда.

Штайнхефелнинг сўзларига кўра, агар у апелляцияда ғалаба қозонса, навбат Европа Иттифоқи Кенгашига етади. Даъво санкциялар рўйхатига эмас, балки Кенгашни келажакда шунга ўхшаш, далилсиз баёнотлар асосида қарорлар қабул қилишдан тийилишига мажбурлашга қаратилган.

“Журналистнинг фикри асосида санкция қўллаб бўлмайди. Кенгаш эса манбаларни етарлича текширмай, матбуотдаги тасдиқланмаган хабарлар билан чекланмоқда”, — деди адвокат.

Шунингдек, Штайнхефел Усмоновга қўйилган “Украинани беқарорлаштиришни қўллаб-қувватлаган” деган айбловни ҳам инкор этмоқда. Унинг таъкидлашича, бу айблов фақатгина Усмонов Россия бюджетига солиқ тўлайдиган компания акцияларига эгалиги билан боғланган.

Эслатиб ўтамиз, Германиянинг Гамбург суди бунгача Усмоновнинг “Дилбар” яхтасига эгалик қилиши ҳақидаги даъволарни ҳам рад этиб, ушбу маълумотни тарқатишни тақиқлаган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бош прокурор, мудофаа ва ички ишлар вазирларига юқори унвонлар берилди'ning rasmi

    Жамият 27.08.2025 19:11

    Бош прокурор, мудофаа ва ички ишлар вазирларига юқори унвонлар берилди

    Президент фармони билан қатор юқори лавозимдаги амалдорларга навбатдаги махсус ва ҳарбий унвонлар берилди.

    'Энди  мактабларда ҳар ҳафта "Келажак соати" дарслари ўқитилади'ning rasmi

    Жамият 27.08.2025 13:49

    Энди мактабларда ҳар ҳафта "Келажак соати" дарслари ўқитилади

    Ҳар жума куни ўтказиб келинган «Синф соатлари» ўрнига, душанба кунлари биринчи соатда "Келажак соати" дарслари ўтилиши айтилди.

    'Тошкентда биринчи ярим йилликда биронта янги мактаб ишга тушмади'ning rasmi

    Жамият 27.08.2025 13:34

    Тошкентда биринчи ярим йилликда биронта янги мактаб ишга тушмади

    Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

    '13 ёшли ўзбекистонлик бола Туркияда одам ўлдиришга урингани рад этилди'ning rasmi

    Жамият 27.08.2025 13:31

    13 ёшли ўзбекистонлик бола Туркияда одам ўлдиришга урингани рад этилди

    Ўзбекистон Ташқи ишлари вазири матбуот хизмати раҳбари ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

    'Қўқонда қизга лўлилар игна санчгани ҳақидаги хабар рад этилди'ning rasmi

    Жамият 27.08.2025 12:39

    Қўқонда қизга лўлилар игна санчгани ҳақидаги хабар рад этилди

    Ҳозирда одамлар орасида сохта маълумот тарқатган шахсларни аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш масаласи ўрганилмоқда.

    'Тошкент вилоятининг Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларида ҳибсхоналар фаолияти тугатилди'ning rasmi

    Жамият 27.08.2025 10:05

    Тошкент вилоятининг Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларида ҳибсхоналар фаолияти тугатилди

    Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) маълум қилди.