2025 йил 28 август ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38 миллион нафарга етди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, аҳолининг 19 миллион 136 минг 800 нафари эркаклар, 18 миллион 863 минг 200 нафари эса аёлларни ташкил этади.
Шу тариқа, эркаклар сони аёллар сонидан 273 минг 600 нафарга кўпроқ бўлиб, умумий аҳоли таркибида эркаклар улуши 50,36 фоизни, аёллар улуши эса 49,64 фоизни ташкил қилмоқда.