АсосийЖамият

Андижонда содир бўлган оммавий муштлашув иши бўйича суд ҳукми ўқилди

Тармоқларда тарқалган видеодан сўнг, жиноят иши судга оширилди. Айбдорларга 3 йиллик озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

'Андижонда содир бўлган оммавий муштлашув иши бўйича суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Асака туманида бир гуруҳ йигитлар ўртасида жанжал ва дўппослаш акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Маълум бўлишича, 2001 йилда туғилган Х.Ж. 2025 йил 8 июнь куни тонгги 4:30 да Қадрият маҳалласида икки нафар фуқарони, жумладан 2004 йилда туғилган Х.Д. ва 1997 йилда туғилган Р.Б.ни шериклари билан бирга уриб, уларга турли даражада тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳодиса юзасидан Х.Ж., С.М. ва О.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “Г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, улар вақтинча қамоққа олинган.

Тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судга оширилди. 2025 йил 27 август куни Асака туман судининг ҳукмига кўра, ҳар учала судланувчига 3 йиллик муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пойтахт метросида йил охиригача чипта сотувчи аппаратлар ўрнатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:50

    Пойтахт метросида йил охиригача чипта сотувчи аппаратлар ўрнатилади

    Ёпилган кассалардаги оператор лавозими иш ўринлари босқичма-босқич қисқартирилади.

    'Долларнинг расмий курси яна ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:29

    Долларнинг расмий курси яна ўзгарди

    Марказий банк долларнинг курси қанча бўлганини маълум қилди.

    'Америкалик эркак ўзини ўлик қилиб кўрсатиб, ўзбек аёлнинг ёнига қочди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:42

    Америкалик эркак ўзини ўлик қилиб кўрсатиб, ўзбек аёлнинг ёнига қочди

    22 йиллик турмушини тарк этган эркак ўзини сувда чўкиб кетгандек кўрсатиб, Ғарбий Европа ва Осиё орқали Ўзбекистондан бўлган аёлга етиб борган.

    'Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди

    Йил бошидан буён аҳоли сони 540 минг нафарга кўпайди. Эркаклар сони аёллар сонидан 273 минг нафарга кўп.

    'Алишер Усмонов Европа Иттифоқи Кенгашини судга берадими?'ning rasmi

    Жамият 27.08.2025 19:19

    Алишер Усмонов Европа Иттифоқи Кенгашини судга берадими?

    Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Европа Иттифоқи Кенгашига қарши судга мурожаат қилиши мумкин.

    'Бош прокурор, мудофаа ва ички ишлар вазирларига юқори унвонлар берилди'ning rasmi

    Жамият 27.08.2025 19:11

    Бош прокурор, мудофаа ва ички ишлар вазирларига юқори унвонлар берилди

    Президент фармони билан қатор юқори лавозимдаги амалдорларга навбатдаги махсус ва ҳарбий унвонлар берилди.