АсосийЖамият

Бухорода ўзбошимчалик билан қурилган айвон бузиб ташланди

Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.

'Бухорода ўзбошимчалик билан қурилган айвон бузиб ташланди'ning rasmi

МИБ ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Когон тумани “Сухор” МФЙда яшовчи фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан енгил конструкцияли айвон қурилганлиги Кадастр агентлиги Когон туман бўлими томонидан аниқланиб, судга даъво аризаси киритилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судиинг ижро варақасига асосан ўзбошимчалик билан қурилган енгил конструкцияли айвон биноси жавобгар ҳисобидан бартараф этилиши белгиланган.

Бюронинг Когон туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида мазкур қурилма бартараф этилди. 

    Бошқа янгиликлар