АсосийЖамият

Президент амалий ташриф билан АҚШга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Нью-Йоркка жўнаб кетди.

'Президент амалий ташриф билан АҚШга жўнаб кетди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20 сентябрь куни амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрига жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбари Бош Ассамблея ялпи сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида нутқ сўзлайди, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, қатор хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.

Саммит доирасида нуфузли халқаро молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар, АҚШнинг етакчи компаниялари ва инвестиция тузилмалари иштирокида тадбирлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар