АсосийЖамият

Россия ҳарбий рўйхатдан бўйин товлаганларни фуқароликдан маҳрум қилмоқчи

Қонун лойиҳасини ҳукумат тўлиқ қўллаб-қувватлади.

'Россия ҳарбий рўйхатдан бўйин товлаганларни фуқароликдан маҳрум қилмоқчи'ning rasmi

Россия ҳукумати ҳарбий рўйхатга туришдан бўйин товлаган шахсларни фуқароликдан маҳрум этиш бўйича қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Бу таклиф “Ягона Россия” партияси депутатлари — Андрей Картаполов, Андрей Красов, Эрнест Валеев ва Василий Пискарев томонидан ишлаб чиқилган.

Мазкур ҳужжат ҳарбий мажбуриятлардан қочган, хусусан, рўйхатга олишдан бўйин товлаган фуқароларнинг Россия паспортини бекор қилиш имконини яратади. Қонун лойиҳаси ҳали парламент томонидан кўриб чиқилиши керак.

Таҳлилчилар бундай чоралар Россияда ҳарбий сафарбарлик сиёсатини кучайтириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

    Бошқа янгиликлар