Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида “авария” юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 07:00 ларда Янгиҳаёт тумани Чоштепа 2-даражали йўли кўчасида, YUTONG русумли автобус ҳайдовчиси, 2007 йилда туғилган пиёдани уриб юборганлиги натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида, пиёдага биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.