18 сентябрь куни соат 20:00 лар атрофида Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги КХАЙ кўчасида YUTONG русумли автобус ҳайдовчиси белгиланган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ расмий ахборот берди.
ЙТҲ оқибатида пиёда жабрланиб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ барча ҳайдовчи ва пиёдалардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишни, айниқса белгиланган ўтиш жойларидан ва ер ости йўлларидан фойдаланишни сўраб қолган.