АсосийЖамият

Супер контракт миқдори ОТМ ректорлари томонидан белгиланади

4,05 баллдан ортиқ балл етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт базавий тўлов-контрактнинг 3 баробаридан кам бўлмаган миқдорда бўлади.

'Супер контракт миқдори ОТМ ректорлари томонидан белгиланади'ning rasmi

Жорий йил табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори ОТМ ректорлари (директорлари) томонидан белгиланади. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар қилди.

Унга кўра, Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари натижаларига кўра 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларни бакалавриат таълим йўналишларига қўшимча қабул қилишда табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорини ректор (директор) томонидан мустақил белгилаш қуйидаги тартибда амалиётга жорий этилади.

Қабул чегараларига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан белгиланади.

Қабул чегараларига 4,05 баллдан ортиқ балл етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари олий таълим муассасалари ректорлари (директорлари) томонидан базавий тўлов-контрактнинг 3,0 баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Барча олий таълим ташкилотлари томонидан 2025 йил 25 сентябрга қадар 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва таълим шакллари кесимида табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланади ва расмий веб-сайтида эълон қилинади.

2025/2026-ўқув йили қабулида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини 2025 йилнинг 31 октябрга қадар (шу куни ҳам) тўлашга рухсат берилади.

    Бошқа янгиликлар