АсосийЖамият

Хитойдан 100 та Yutong электробуси Ўзбекистонга жўнатилди

Умумий ҳисобда 200 та электробуси ҳамда улар учун қувватлаш ускуналари олиб келинади.

'Хитойдан 100 та Yutong электробуси Ўзбекистонга жўнатилди'ning rasmi

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, Хитойнинг Yutong компаниясидан харид қилинган 100 та электробусдан иборат илк партия Қозоғистон орқали Ўзбекистонга йўл олди.

Лойиҳа “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилмоқда. Унда иқлим ўзгаришига мослашиш, углерод нейтраллигига эришиш ва Тошкент жамоат транспортини ривожлантириш мақсад қилинган.

Электробусларни етказиб бериш жараёни сентябрь охиригача якунланиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар