Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ҳоким ёрдамчиси мансаб ваколатидан фойдаланиб, фуқарони алдаб, унга ер олиб бериш эвазига 29 миллион сўм талаб қилгани аниқланди. Бу ҳақда ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида маълум бўлди.
У туман ҳокимлиги захирасидаги 2,5 гектар суғориладиган ер майдонини 30 йилга ижара асосида расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Пулни олаётган вақтида ҳоким ёрдамчиси далилий ашёлар билан қўлга олинган. Текширув давомида у бу пулларни “Ўздавлойиҳа” институтининг “Сурвилерлойиҳа” бўлинмаси муҳандиси ва туман қишлоқ хўжалиги бўлими шўба бошлиғига топшириши кераклиги аниқланган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу икки мансабдор ҳам пул олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг: 168-моддаси (Фирибгарлик), 211-моддаси (Пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.