АсосийЖамият

Ургутда дўконга келиб сотувчини калтаклаган эркакка жиноят иши қўзғатилди

32 ёшли эркак дўконга уч таниши билан келиб, 29 ёшли сотувчига мушт туширди.

'Ургутда дўконга келиб сотувчини калтаклаган эркакка жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жойлашган Мерганча маҳалласидаги савдо дўконларидан бирида можаро юз берди.

22 сентябрь куни 32 ёшли эркак, бир кун аввал укаси билан жанжаллашиб қолган 29 ёшли дўкон сотувчисига уч нафар таниши билан келиб, жисмоний куч ишлатган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар