Қувасой шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғизистондан контрабанда йўли билан келтирилган 7 қутида 53 мингдан ортиқ “Регапен” ва 20 минг дона “Зардекс” дорилари топилди.
Уларнинг умумий қиймати 6 млрд сўмдан зиёд экани аниқланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилди. Ҳозирда дориларнинг эгаларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






