АсосийЖамият

“Ипподром” рўпарасидаги ширинлик цехи ёниб кетдими?

Ижтимоий тармоқларда мазкур цехда йирик ёнғин юз бергани тўғрисида хабарлар тарқалди.

'“Ипподром” рўпарасидаги ширинлик цехи ёниб кетдими?'ning rasmi

Бугун, 25 сентябрь куни соат 13:51 да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Бешқўрғон кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:54 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда.

Вазият Тошкент шаҳар ФВБ томонидан тўлиқ назоратга олинган.

“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмади”,— дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар