Навоийда реклама учун ЙПХ ходими кийимидан фойдаланган шахсга чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Хабарга кўра, фуқаро тегишли ҳуқуқи бўлмай туриб, ЙПХ ходими кийимини кийган ҳолда реклама учун роль ўйнаган. Бу ҳаракати билан йигит Ички ишлар ходими формасини кийиш тартибини бузган ва ижтимоий тармоқда эътирозларга сабаб бўлган.
Фуқаро топилиб, унинг шахсига аниқлик киритилган. Кийимлар эса сотиб олингани маълум бўлган.
“Жорий йилнинг тахминан июль август ойларида бир реклама ғояси асосида Instagram саҳифасига видео жойлаган эдик. Унда мен йўл ҳаракати ходими формасида, ъГАИъ ролини ижро этгандим. Бунинг қонунга зид эканини билмаган эдик”, — деган йигит.
Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.