АсосийЖамият

Бугун ҳарорат 30 даража иссиқ бўлади

27 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун ҳарорат 30 даража иссиқ бўлади'ning rasmi

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 27 сентябрь куни мамлакат бўйича ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгариб туради. Тошкент, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғли ҳудудларда ҳам ҳаво ёғингсиз бўлади.

Шамол асосан шарқдан эсади, тезлиги 3–12 м/с атрофида бўлиб, айрим жойларда 10–12 м/с гача кучайиши мумкин.

Кечаси ҳаво ҳарорати республика бўйича 10–17 даража илиқ, тоғли ҳудудларда 10–15 даража илиқ бўлади. Кундузи Тошкентда 28–30 даража, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда 26–31 даража, Фарғона водийсида 25–30 даража, Қашқадарё ва Сурхондарёда 28–33 даража, Бухоро ва Навоийда 27–32 даража, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 25–30 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда эса 20–25 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар