АсосийЖамият

Самарқандда 15 ёшли қизчани уриб юборган Gentra ҳайдовчиси воқеа жойидан кетди

Қидирув давомида ҳайдовчининг машинаси устахонадан топилган.

'Самарқандда 15 ёшли қизчани уриб юборган Gentra ҳайдовчиси воқеа жойидан кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида Gentra ҳайдовчиси ёш қизчани уриб, қочиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди. 

Аниқланишича, жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 19:00 да Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи Панжикент кўчасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Gentra ҳайдовчиси юқори тезликда 15 ёшли пиёдани уриб юборган ҳамда воқеа жойидан қочиб кетган. 

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида ҳайдовчи ва унинг машинаси устахонадан топилган. 

Билдирилишича, ушбу ҳайдовчига нисбатан қонуний ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар