АсосийЖамият

Болаларга сифатсиз озиқ-овқат етказиб берганлар бу фаолият билан қайта шуғулланмаслиги керак — Болалар омбудсмани

Тошкент вилоятида болаларнинг оммавий заҳарланиши юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

'Болаларга сифатсиз озиқ-овқат етказиб берганлар бу фаолият билан қайта шуғулланмаслиги керак — Болалар омбудсмани'ning rasmi

Болалар омбудсмани болалар учун сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларни етказиб берган субъектларнинг мазкур фаолият билан қайта шуғулланишига йўл қўймайдиган қатъий механизм жорий этилиши шартлиги билдирди.

Қайд этилишича, болалар овқатланиши хавфсизлигини таъминлашга оид қонунчилик талаблари ва белгиланган стандартларга риоя этмаслик, бу борада назорат механизмларининг етарлича самарали йўлга қўйилмагани оқибатида болалар саломатлигига зарар етиши ҳолатлари юзага келмоқда.

Тошкент вилоятининг қатор туманларидаги мактабгача таълим ташкилотларида куни кеча юз берган салбий вазият айнан шундан далолат беради.

Албатта, тергов органлари томонидан ҳолатга тўлиқ ҳуқуқий баҳо берилиб, барча айбдор шахсларга қонун доирасида қатъий жавобгарлик чоралари кўрилиши шарт.

Шу билан бирга, бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, жумладан таълим муассасаларида болаларни овқатланиши хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соҳани тартибга солувчи стандартларга риоя қилиниши устидан алоҳида қатъий сифат назорати ўрнатилиши лозим.

Бундай сифат назорати механизми болалар овқатланишига оид хизматларни кўрсатиш тизимини доимий мониторинг қилиш орқали амалга оширилиши керак. Хусусан, хизмат кўрсатувчи (аутсорсер) корхоналар ўз фаолиятида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ олиб бораётганлиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг белгиланган талабларга жавоб бериши ва бошқа стандартларга риоя этиш даражаси доимий ўрганилиши керак.

Шунингдек, болалар овқатланишига оид хизматларни кўрсатишга оид шартномалар тузишда инсон омилини минималлаштириш орқали коррупциявий хавфларни бартараф этиш зарур.

Яна бир муҳим превентив чора — болалар учун сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларни етказиб берган субъектларнинг мазкур фаолият билан қайта шуғулланишига йўл қўймайдиган қатъий механизм жорий этилишдир.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан болалар овқатланиши хавфсизлиги соҳасидаги муаммоларни ўрганиш натижалари ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар мутасадди идораларга тақдим этилади.

Болалар саломатлиги — миллат саломатлиги демакдир, уни сақлаш учун барча зарур чораларни кўришимиз, ҳар қандай хатарли омилларни бартараф этишимиз шарт.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.