2025/2026-ўқув йили учун магистратурага белгиланган квота доирасида ўқишга киролмаган абитуриентлар учун эса қўшимча қабул имконияти яратилмоқда.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабар беришича, белгиланган квота доирасида ўқишга кира олмаган абитуриентлар учун қўшимча қабул имконияти мавжуд.
Бунда олийгоҳларнинг қуввати, моддий-техник базаси ва профессор-ўқитувчилар таркиби инобатга олинади.
Қўшимча қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, қўшимча қабулда иштирок этишни истаган талабгорлар зарур маълумотларни олиш учун олий таълим муассасаси қабул комиссияси ёки магистратура бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.
Эслатма: давлат ОТМлари магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг тўлов-контракт суммаси бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олийгоҳ томонидан мустақил белгиланади.