“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 28 сентябрь куни Тошкент, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Фарғона водийси вилоятларида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тоғли ҳудудларда ҳам ҳаво ёғингсиз бўлади.
Қорақалпоғистонда эса айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Хоразм вилоятида эса чанг-тўзонлари кузатилиши эҳтимоли бор.
Шамол асосан шарқдан эсади, тезлиги 3–12 м/с, баъзи ҳудудларда эса 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Кечаси ҳаво ҳарорати республика бўйича 10–19 даража илиқ, тоғли ҳудудларда 10–15 даража илиқ бўлади. Кундузи Тошкентда 28–30 даража, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда 26–31 даража, Фарғона водийсида 26–31 даража, Қашқадарё ва Сурхондарёда 28–33 даража, Бухоро ва Навоийда 27–32 даража, Хоразмда 23–28 даража, Қорақалпоғистонда 20–25 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда эса 20–25 даража илиқ бўлади.