АсосийЖамият

Тошкент вилоятида юк поездининг 2 вагони рельсдан чиқиб кетди

Воқеа бўйича расмий маълумот берилди.

'Тошкент вилоятида юк поездининг 2 вагони рельсдан чиқиб кетди'ning rasmi

Тошкент вилояти Чиноз туманида поезд вагонлари рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари" xaбар берди.

Маълум қилинишича, 27 сентябрь куни соат 21:30 да Чиноз тумани “Расулобод” МФЙ, Олмазор станцияси ҳудудидаги Жиззах-Тошкент товар поездининг сут ёғлари ортилган иккита вагони рельсдан чиқиб кетган. 

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Воқеа жойига туман ФВБ раҳбарияти, ТБХ навбатчи сменаси ва тегишли хизматлар жалб этилган. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда поезд ҳаракати тўлиқ тикланган.

    Бошқа янгиликлар