АсосийЖамият

"Бўзсув" каналида рангли оқова сув аниқланди

"Ўзсувтаъминот" расмий изоҳ берди.

'"Бўзсув" каналида рангли оқова сув аниқланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Бўзсув" каналига рангли оқова сувлари оқизиляпти, деган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан "Ўзсувтаъминот" АЖ расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридан чиқаётган оқова сувларни биологик усулда тозаловчи 3 та иншоот мавжуд. Улар аҳоли томонидан келаётган маиший сувлар учун мўлжалланган бўлиб, ишлаб чиқаришдаги кимёвий чиқиндиларни тозалаш учун мосланмаган.

"Аслида ҳар бир ишлаб чиқарувчи корхонада кимёвий ташламаларни филтрлайдиган локал иншоот бўлиши лозим. Бироқ, уларни эксплуатация қилиш қимматга тушгани боис, баъзи корхоналар оқова сувларни тўғридан тўғри канализацияга оқизиб юбормоқда", — дейилади хабарда.

Расмий маълумотга кўра, каналга тушаётган рангли сувлар асосан текстил корхоналари чиқиндилари ҳисобланади. "Ўзсувтаъминот" барча ишлаб чиқарувчиларни бу каби хатти-ҳаракатлардан воз кечишга ва табиат ҳамда жамият меъёрларига риоя қилишга чақирди.

    Бошқа янгиликлар