АсосийЖамият

Мубашшир Аҳмаднинг суди яна бошқа кунга қолдирилди

Суднинг 29 сентябрга белгиланган мажлиси 2 октябрга кўчирилди.

'Мубашшир Аҳмаднинг суди яна бошқа кунга қолдирилди'ning rasmi

Бугун, 29 сентябрь куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани жиноят судида диний блогер ва “Азон Global” портали асосчиси Мубашшир Аҳмад (асл исми Алишер Турсунов)нинг навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, бу мажлис яна бошқа кунга – 2 октябрь, соат 16:00 га қолдирилди. Бу ҳақда “Азон Global” портали хабар берди.

Суд мажлисининг нега қолдирилгани юзасидан расмий изоҳ берилганича йўқ. Бу эса суд жараёнининг навбатдаги кечиктирилиши бўлиб, Турсуновнинг иши бўйича бундай ҳолат биринчи марта кузатилмаяпти.

Маълумот учун, унга Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар билан ишлаш) ва 244-3-моддаси (диний материалларни қонунга хилоф тарзда тарқатиш) бўйича айбловлар қўйилган ва у қамоққа олинган.

Аввалроқ, 18 сентябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида давлат айбловчиси Мубашшир Аҳмадга 7 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини сўраганди. Суд жараёнлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.