Бугун, 30 сентябрь, барча ходимлар иш жойини одатдагидан бир соат аввал тарк этишлари мумкин. Бу меҳнат қонунчилигида белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам олдидан бир кунлик иш куни камида бир соатга қисқартирилади. Шу муносабат билан бугун, 30-сентябр куни, барча ташкилот ва корхоналарда ходимлар ишни белгиланган вақтдан бир соат олдин тугатиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, эртага — 1 октябр, чоршанба куни, Ўқитувчи ва мураббийлар куни нишонланади ва дам олиш куни ҳисобланади.