30 сентябрь куни тунги соат 01:55 атрофида “Пушкин” метро бекати яқинида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Билдирилишича, Li Xiang L9 русумли автомобиль катта тезликда ҳаракатланиб, ЙТҲга учраган ва тўлиқ парчаланиб кетган.
Ҳозирча машина ичида бўлган шахслар сони ва уларнинг соғлиғи ҳолати ҳақида расмий маълумот йўқ. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланган.