АсосийЖамият

11 май куни мактабларда дарс бўлади, боғчалар эса ишламайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2026 йил 11 май кунига оид тартибни маълум қилди.

'11 май куни мактабларда дарс бўлади, боғчалар эса ишламайди'ning rasmi

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги “2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба — дам олиш кунига тўғри келгани сабаб ушбу дам олиш куни 2026 йил 11 май — душанба кунига кўчирилган.

Шунга асосан:

— 2026 йил 11 май куни умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун (ушбу кунга белгиланган жадвал бўйича) дарс машғулотлари ўтказилади. Бошланғич синф ўқувчилари бундан мустасно. — Давлат мактабгача таълим ташкилотларида эса 2026 йил 11 май дам олиш куни ҳисобланади.

Маълумот учун, нодавлат таълим муассасаларида дам олиш кунлари мазкур муассасаларнинг ички тартиб-қоидаларига мувофиқ белгиланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Ўзгидромет” шошилинч огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:10

    “Ўзгидромет” шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

    Республика ҳудудида кутилaётган ёмғирлар муносабати билан шошилинч огоҳлантириш эълон қилди.

    'Фарғонада онасини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:43

    'Бухорода ЙПХ ходими Cobalt’да пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:57

    Бухорода ЙПХ ходими Cobalt’да пиёдани уриб юборди

    Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

    'Президент армияни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича топшириқлар берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:08

    Президент армияни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича топшириқлар берди

    Президент армияни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича топшириқлар берди

    'Самарқандда хатнадан кейин икки бола вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:50

    Самарқандда хатнадан кейин икки бола вафот этди

    Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

    'Янги агентлик ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:45

    Янги агентлик ташкил этилди

    Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.