Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8–12 май кунлари ёғингарчиликлар кучайиши сабаб республикасининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел ва сув тошқинлари юзага келиши мумкин.
Огоҳлантиришга кўра, қуйидаги ҳудудларда хавф юқори бўлиши кутилмоқда:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари.
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари.
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари.
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари.
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари.
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари, шунингдек Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари.
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари.
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари.
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалолқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳри.
Мутасаддилар тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди.
Шунингдек, айрим ҳудудларда кучли ёмғирлар натижасида сув тўпланиши кузатилиб, ҳудудларни сув босиши эҳтимоли борлиги таъкидланди.






