АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда Cobalt қарши йўлга чиқиб кетиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди

Қайд этилишича, ҳодиса 13 июль куни соат 22:45 ларда Учтепа туманидаги Изза маҳалласи ҳудудида жойлашган Пойгоҳ кўчасида юз берган.

'Тошкентда Cobalt қарши йўлга чиқиб кетиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Cobalt ва Nexia иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса 13 июль куни соат 22:45 ларда Учтепа туманидаги Изза маҳалласи ҳудудида жойлашган Пойгоҳ кўчасида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2007 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt автомашинаси қарши ҳаракатланиш йўлагига чиқиб кетган ва ўз йўналишида келаётган, 1987 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia билан тўқнашган.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЙҲХБ ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга, ўзининг ва бошқаларнинг ҳаёти ҳамда саломатлигига бефарқ бўлмасликка чақирди.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда Cobalt қарши йўлга чиқиб кетиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди - Darakchi.uz