АсосийЖамият

Президент армияни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича топшириқлар берди

Президент армияни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича топшириқлар берди

'Президент армияни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича топшириқлар берди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва армияни рақамлаштиришга оид тақдимот билан танишди.

Тақдимотда сўнгги йилларда дунёдаги қуролли можароларда учувчисиз учадиган аппаратлар, роботлашган тизимлар, радиоэлектрон кураш воситалари ҳамда замонавий бошқарув технологиялари кенг қўлланаётгани қайд этилди. Шу муносабат билан армияни модернизация қилиш билан бир қаторда янги авлод ҳарбий мутахассисларини тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълум қилинишича, Президент армияни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича топшириқлар бердиШунингдек, ягона вертикал бошқарув тизими яратилиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилган.

Эндиликда ҳарбий таълим жараёни замонавий жанговар ҳаракатлар ва қўшинлардаги эҳтиёжлар асосида қайта шакллантирилмоқда. Янги ўқув дастурларида назария ва амалиёт уйғунлигига устувор аҳамият берилиб, курсантларнинг хизмат жараёнига яқин шароитда тайёрланиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, бакалавр босқичида таҳсил олувчи ҳарбий кадрларга хорижий тиллар, ахборот технологиялари ва сунъий интеллектни чуқур ўқитиш режалаштирилмоқда.

Қўмондонлик-штаб офицерлари учун эса илғор хорижий тажриба асосида уч босқичли янги ўқитиш тизими жорий этилади.

Тақдимотда сержантлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Хусусан, олий ҳарбий таълим муассасаларида сержантлар учун олтита фуқаролик мутахассислиги бўйича масофавий таълим йўлга қўйилиши айтилган.

Шунингдек, авиация ва дронлар соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизими такомиллаштирилиб, Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари учун ягона сертификатлаш тартиби жорий этилади.

Тақдимотда армияни рақамлаштириш ва киберхавфсизлик масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.

Қайд этилишича, кейинги йилларда Мудофаа вазирлиги тизимида алоқа инфратузилмаси модернизация қилинган, ҳимояланган маълумот алмашинуви каналлари ривожлантирилган ва 50 га яқин ахборот тизими ишлаб чиқилган.

Хусусан, “Чақирув” электрон тизими 19 та вазирлик ва идора билан интеграция қилиниб, чақирув жараёнларини тўлиқ электрон шаклда амалга ошириш имкони яратилган.

Ҳарбий тиббиёт соҳасида эса ягона тиббий ахборот тизими ва телемедицина жорий этилган.

Шу билан бирга, кибертаҳдидларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида Ахборот хавфсизлиги мониторинг маркази ташкил этилгани маълум қилинди.

Тақдимот якунида Президент армияни рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва киберхавфсизликни кучайтиришга қаратилган қатор ҳужжатларни имзолаган.

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида Рақамли технологиялар бош бошқармаси, Сунъий интеллект технологиялари департаменти ва Киберхавфсизлик лабораторияси ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Президент мутасаддилар олдига мудофаа соҳасини тўлиқ рақамлаштириш, миллий сунъий интеллект моделларини яратиш ва малакали ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича вазифалар қўйди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода ЙПХ ходими Cobalt’да пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:57

    Бухорода ЙПХ ходими Cobalt’да пиёдани уриб юборди

    Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

    'Самарқандда хатнадан кейин икки бола вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:50

    Самарқандда хатнадан кейин икки бола вафот этди

    Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

    'Янги агентлик ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:45

    Янги агентлик ташкил этилди

    Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

    'Андижонда давлат мулки, электр ва ер билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:23

    Андижонда давлат мулки, электр ва ер билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар фош этилди

    Андижон вилоятида давлат мулки, электр энергияси ҳамда ер ажратиш билан боғлиқ бир нечта коррупцион ҳолатларга чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

    'Ўзбекистонда уч ойда қарийб 200 минг чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:51

    Ўзбекистонда уч ойда қарийб 200 минг чақалоқ туғилди

    Тошкент вилоятида 14 минг 923 та, Тошкент шаҳрида эса 14 минг 40 та туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.

    'Солиқ қўмитаси блогерларни “соя”дан чиқармоқчи: 110 нафар фаол вакил ўрганилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:32

    Солиқ қўмитаси блогерларни “соя”дан чиқармоқчи: 110 нафар фаол вакил ўрганилди

    3 миллиондан ортиқ обуначига эга 6 нафар топ-блогер фаолияти алоҳида таҳлил қилинган.